UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

07 янв 07:51
Янгиликлар

Гимнастика

Гимнастика ИБЎСМда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди

Бухоро шаҳар 21-сонли умумтаълим мактабининг 50дан ортиқ ўқувчи ёшлари учун спорт мактаби шуғулланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи ёшларни спортга қизиқтириш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш, ўқувчи-ёшлар орасида спортнинг бадиий гимнастика турини кенг тарғиб қилиш мақсадида Бухоро вилояти Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ҳам ана шундай тадбирлардан бири ташкил этилди. Унда Бухоро шаҳар 21-сонли умумтаълим мактабининг 50дан ортиқ ўқувчи ёшлари учун спорт мактаби шуғулланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренери, халқаро тоифадаги спорт устаси Даря Свечникова ҳамда ёш бадиий гимнастикачилар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Тадбир сўнгида 21-сонли умумтаълим мактаби раҳбарияти Бухоро вилояти Гимнастика бўйича ИБЎСМ тренерлари ҳамда шуғулланувчиларига миннатдорлик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг