UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 мар 13:52
Янгиликлар

Велоспорт

Гулистонда велошоссе бўйича мусобақа старт олди

Сирдарё вилояти марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий хотирасига бағишланган турнирга старт берилди.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида эркаклар ўртасида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Баҳодир Мўминов хотирасига бағишланган республика турнирига старт берилди.  

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 76 нафар спортчидан иборат 7 та жамоа иштирок этмоқда.

Турнирнинг биринчи кунида Чинобод-Учтом йўлида ўтказилган шахсий пойгада Данил Евдокимов биринчи ўринни эгаллади. Спортчимиз 20 км масофага кечган баҳсда 25:50 вақтда марра чизиғини босиб ўтишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Константин Элли 26:33 натижа билан иккинчи, Никита Стенковой 26:54 натижа қайд этиб учинчи ўринни қўлга киритди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган мазкур хотира турнири 13 мартга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг