UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 апр 14:20
Янгиликлар

Кураш

Ҳамюртимиз IKA вице-президенти этиб сайланди

Бугун Термиз шаҳрида Кураш халқаро ассоциацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни IКА президенти Хайдер Фарман олиб борди. Унда Осиё, Африка, Европа ҳамда Панамерика конфедерациялари вице-президентлари, шунингдек IКА Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.

Ижроқўм аъзолари Курашни жаҳон миқёсида ривожлантиришнинг муҳим масалалари, шу билан бирга курашни турли қитъа ва минтақавий ўйинлар дастурига киритилишини муҳокама қилишди.

Ижроия қўмитаси аъзолари Курашни халқаро миқёсда ривожлантиришда IКА фаолиятига ҳар томонлама ёрдам бергани учун шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва IКАнинг Фахрий Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Бунинг исботи сифатида 2020 йил ноябрь ойида Курашни жаҳон миқёсида ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинганлиги эътироф этилди.

Ижроия қўмитаси аъзолари курашнинг Ватани бўлган мамлакат - Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилишди. 

IКА президенти Хайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Халқаро Кураш Ассоциациясининг Ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг