UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 янв 19:25
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ҳамюртимиз қишки Олимпия ўйинларига тайёргарликни Италияда олиб бормоқда

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев шу йил 4-20 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Спортчимиз тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида тоғ чанғи спортининг слалом ва гигант слалом йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Таъкидлаш керак, Тўхтаевнинг Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишида Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон чанғи федерацияси томонидан спортчининг халқаро мусобақалардаги иштирокини саралаш давридан стратегик жиҳатдан тўғри режалаштирилганлиги муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, спортчимизнинг Европада ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиши ва халқаро мусобақалардаги иштироки Туризм ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилди.

Ҳамюртимиз қишки Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 6 январида Италияга жўнаб кетган эди. Шу кунларда Комилжон Тўхтаев Италиянинг Брунико шаҳарчаси яқинидаги Мангуэлфо қишлоғида италиялик тренер Маттиа Ганесси раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. Ушбу мутахассис қишки Олимпия ўйинларига Ўзбекистон номидан рўйхатдан ўтказилган.

Режага кўра, К.Тўхтаев кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда ва Италиядаги йиғин январь ойининг охирига қадар давом этади. Шундан сўнг спортчимиз қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Пекинга йўл олади.

Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 4 февралга белгиланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг