UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0

10 мар 11:25
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" — "Бейбарис". Ярим финал олдидан ўйинга оид қизиқарли фактлар

Теглар :  ҲумоБейбарис
Эртага "Ҳумо" хоккей клуби ярим финал доирасида "Бейбарис"га қарши ўйинлар сериясини бошлайди.

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Очиқ чемпионатида иштирок этмоқда.

Жамоа мунтазам чемпионатни иккинчи ўринда якунлаб, плей-оффга йўл олганди. 22 февраль куни "қанотлилар" чорак финал доирасида "Горняк" жамоасини тўрт ўйин натижасига кўра мағлуб этиб, ярим финал масаласини ҳал этган эди.


Эртага "қанотлилар" ярим финал доирасида "Бейбарис" жамоасига қарши уй ўйинларини бошлайди. Ушбу учрашувга оид қизиқарли фактлар билан таништирамиз:

— "Ҳумо" (мунтазам чемпионатда 2) – "Бейбарис" (мунтазам чемпионатда 3)

— Ушбу жамоалар ўртасида мунтазам чемпионатда ўтказилган учрашувлар: 4:7, 5:2, 1:2 Б, 5:4 Б.

— Ўзаро ўйинларнинг энг яхши тўпурари: Алексей Кириллов ("Ҳумо", 1+3) - Артём Бурделев ва Александр Воробёв ("Бейберис", иккаласи 3+1).

— Плей-оффда урилган/ўтказиб юборилган голлар: 12/6 - 15/10.

— Плей-оффнинг энг яхши тўпурари: Артём Валеев (3+1) - Дмитрий Михайлов (3+3).

— Плей-оффнинг илк босқичида "Ҳумо" тўртта ўйин натижасига кўра "Горняк Рудний"дан устун келди. "Бейбарис" эса ярим финал йўлида ўз қўшнилари "Актобе"ни бешта ўйин ҳисобига мағлуб этди.

— Мавсумда "Ҳумо" ва "Бейбарис" ўртасидаги тўртта учрашувнинг иккитаси буллитлар серияси билан якунланган.

— Бўлажак қарама-қаршиликни дарвозабонлар дуели дейиш мумкин. Роман Смирягин тўртта плей-офф учрашувида атиги олтита гол ўтказиб юборди (ҳар бир ўйинда ўртача 1,4), у зарбаларнинг 95,5 фоизини қайтарган. "Ҳумо" ҳозирча плей-оффнинг энг яхши ҳимоявий жамоаси. "Бейбарис" дарвозабони Роман Кальмиков эса "Актобе" билан ўйинлар сериясида 94,5% зарбаларни қайтара олганини таъкидлаш лозим.

*Маълумот учун, "Ҳумо" — "Бейбарис" учрашуви 11 март куни 19:30 да старт олади. Чипталарни iticket.uz сайти орқали ҳарид қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг