UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 мар 18:01
Янгиликлар

Енгил атлетика

III Тошкент Халқаро марафонига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  Марафон
Жорий йил 28 март куни пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари йилнинг муҳим спорт воқеликларидан бири – III Тошкент Халқаро марафонига гувоҳ бўлишади.

Шу муносабат билан бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири О.Қудратов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти А.Абдувалиев, III Тошкент Халқаро марафонини ўтказиш дирекцияси директори У.Мамадалиев, вазирлик мутасаддилари, турли спорт федерациялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

COVID-19 вирусининг бутун дунёда кенг тарқалиши оқибатида юзага келган пандемик шароитнинг зарарли оқибатларини кучайтирмаслик мақсадида кўплаб спорт ва оммавий тадбирлар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, III Тошкент Халқаро марафонини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, марафон (42,195 км), яриммарафон (21,0975 км), экиден (5 км+10 км+5 км+10 км+5 км+7,195 км) ва 3км масофада ўтказиш, иштирокчиларни замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда рўйхатга олиш белгиланди.

Ушбу оммавий спорт тадбирини нафақат юртимиз, балки унинг ташқарисида ҳам оммалаштириш орқали III Тошкент Халқаро марафонининг ўзига хос брендини яратиш ва тарғиб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Марафон ҳамда ярим марафон мусобақаларида 18 ёш ва ундан юқори бўлган профессионал спортчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Улар медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалардан ташқари Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Экиден – бу ҳам марафон пойгаси бўлиб, унинг умумий узунлиги ҳам худди марафон сингари 42 км 195 метрни ташкил этади. Фақат, бунда белгиланган масофа бир киши эмас, балки 6 нафар иштирокчи томонидан босиб ўтилади. Жамоавий эстафета шаклидаги ушбу йўналишда иштирокчилар мос равишда 5 км+10 км+5 км+10 км+5 км+7,195 км масофани кетма-кетликда босиб ўтишлари зарур. Бунда иштирокчилар жамоа бўлиб мусобақаларга киришади. Экиден марафон – Тошкент Халқаро марафонининг янги йўналиши бўлиб, ҳозирда унга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, экиден йўналишидаги мусобақаларда иштирок этиш учун айни пайтга келиб 50га яқин жамоа рўйхатдан ўтган. Онлайн тарзда рўйхатга олиш жараёни 27 март куни кечга томон якунланишини инобатга олсак, баҳсларга яна 10-15тача жамоа қўшилиши мумкин.

 

Таъкидлаш жоиз, Тошкент халқаро марафонининг нуфузи йилдан йилга ортиб бормоқда. Буни иштирокчилар сонининг ўсишида ҳам кўришимиз мумкин. Агарда 2019 йили ўтказилган дастлабки мусобақада минг нафарга яқин иштирокчи қатнашган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1 600 нафарга яқинлашган. Учинчи бор ташкил этилаётган бу сафарги мусобақада эса иштирокчилар сони икки минглик довондан ҳам ўтиши кутилмоқда.

Эпидемиологик вазият туфайли III Тошкент Халқаро марафонида кўплаб хорижий давлатлар вакиллари қатнашолмаяпти. Аммо, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари анчагинани ташкил этмоқда.

Тошкент Халқаро марафони ва яриммарафони трассаси AIMS, яъни Халқаро марафон ва югуриш ассоциацияси томонидан сертификатланган. AIMS – World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Марафоннинг бошланиш нуқтаси – Афросиёб кўчасида, “Humo Arena” муз саройи ёнида бўлиб, қатнашчилар марафон давомида Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари, жумладан Афросиёб, Бешёғоч, Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчаларини югуриб ўтишади. Марафонга соат 8:00да старт берилади.

Ташкилий қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда марафоннинг тўлиқ санитар қоидалар асосида хавфсиз ўтишини таъминлайди. Тадбирни ўтказиш вақтида томошабинлар, иштирокчилар, ҳакамлар, кўнгиллилар ва техник гуруҳлар томонидан эпидемиологик хавфсизликнинг барча қоидаларига сўзсиз риоя қилиш талаб этилади.

Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг