UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0

30 апр 09:07
Янгиликлар

Дзюдо

IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида

Халқаро дзюдо федерацияси ўтказилган қитъа чемпионатлари якунларига кўра ўз рейтингини янгилади.

Янгиланган рейтингда Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшодбек Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ва Гулноза Матниязова (-70 кг) аввалги ўринларини сақлаб қолишди. Шаҳрам Аҳадов ҳамда Осиё чемпионатининг кумуш медали совриндори Муроджон Йўлдошев ўзаро ўрин алмашиб олишди. Сардор Нуриллаев қитъа чемпионатидаги бронза медали эвазига 6 поғонага юқорилаб, 12-ўринга жойлашиб олди. 

Осиё чемпиони Музаффарбек Тўрабоев қўлга киритилган 700 рейтинг очкоси эвазига 3-ўринни мустаҳкамлади. Энг оғир вазнли дзюдочимиз Алишер Юсупов икки поғонага пастлаб, 7-ўринни банд этиб турибди. Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) эса аксинча, 6 поғонага юқорилади.   


Ўзбек дзюдочиларининг IJF рейтингидаги ўрни:

-60 кг вазн тоифаси

1 (1). Франциско Гарригос (Испания, 6279 очко) 

8 (8). Дилшодбек Баратов (4110)

19 (21). Достон Рўзиев (3090)

46 (43). Камолиддин Бахтиёров (1165) 


-66 кг вазн тоифаси 

1 (1). Денис Виеру (Молдова, 5662)

12 (18). Сардор Нуриллаев (3429)

14 (13). Муҳриддин Тиловов (3356)


-73 кг вазн тоифаси

1 (1). Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон, 7161)

3 (5). Муроджон Йўлдошев (4908)

4 (3). Шаҳрам Аҳадов (4748)

18 (14). Обидхон Номонов (3101)


-81 кг вазн тоифаси 

1 (1). Маттиас Кассе (Бельгия, 8392)

26 (32). Шарофиддин Болтабоев (2192)

45 (44). Мусо Собиров (1374)

48 (46). Нурбек Муртозоев (1269)


-90 кг вазн тоифаси

1 (2). Лаша Бекаури (Грузия, 6345)

5 (5). Давлат Бобонов (4694)

42 (43). Жаҳонгир Маматраҳимов (1413)


-100 кг вазн тоифаси

1 (1). Илия Суламанидзе (Грузия, 6955)

3 (3). Музаффарбек Тўрабоев (5759)

47 (45). Рустам Шораҳматов (1190)

48 (44). Отабек Тўрабоев (1102)

74 (72). Эрназар Сарсенбаев (516)


+100 кг вазн тоифаси

1 (1). Инал Тасоев (IJF, 6900)

7 (5). Алишер Юсупов (4380)

24 (22). Шоҳруҳхон Бахтиёров (2562)

66 (64). Ўткирбек Тўрабоев (627)


ҚИЗЛАР

-48 кг вазн тоифаси

1 (1). Ассунта Скутто (Италия, 6861)

18 (20). Ҳалимажон Қурбонова (2954)


-52 кг вазн тоифаси

1 (1). Дистрия Красники (Косово, 8120) 

2 (2). Диёра Келдиёрова (7634)

18 (16). Сита Кадамбаева (2638)

38 (37). Гулҳаё Жўраева (1424)


-57 кг вазн тоифаси

1 (1). Криста Дегучи (Канада, 9640)

26 (28). Шукуржон Аминова (2154)

65 (58). Нилуфар Ермаганбетова (606)


-63 кг вазн тоифаси

1 (1). Катерин Пинар (Канада, 5982)

57 (55). Севинч Исоқова (708)


-70 кг вазн тоифаси

1 (1). Барбара Матич (Хорватия, 7550)

17 (17). Гулноза Матниязова (2797)

27 (28). Шоҳиста Назарова (1998)


-78 кг вазн тоифаси

1 (1). Инбар Ланир (Исроил, 7935)

29 (30). Ирисхон Қурбонбоева (1897)


+78 кг вазн тоифаси

1 (1). Роман Дикко (Франция, 6945)

42 (47). Рината Илматова (1179)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг