UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0

12 апр 13:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки эркин курашчимиз Осиё чемпионатининг финалида!

Теглар :  Жавраил Шапиев
Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионари давом этмоқда.

Айни дақиқаларда қитъа чемпионатининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари ўтказилпяти. Бугун 5 нафар эркин курашчимиз медаллар йўлида баҳсларга киришганди. Улардан 2 нафари финалга йўл олди. 

-86 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти  Шавраил Шапиев 1/4 финалда япониялик Татсуя Шираи, 1/2 финалда эса мезбонлар вакили Атаи Изабековни мағлубиятга учратди. Шапиевнинг олтин медаль учун кечадиган беллашувдаги рақиби қозоғистонлик Азамат Даулетбеков бўлади. 

-92 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шерзод Поёнов 1/4 финалда мўғулистонлик Батзул Дамжин, 1/2 финалда Қирғиз Республикаси курашчиси Нуртилек Карипбаевни таслим этди. Поёнов финал учрашувида эронлик Амирҳуссейн Фирузпурбандпейга қарши гиламга чиқади. 

Қолган уч курашчимиз саралаш баҳсларида рақибларига имкониятни бой бериб, Осиё чемпионатидаги иштирокларини эрта якунлашди. -61 кг вазндаги Сардор Рўзимов 1/8 финалда ҳиндистонлик Акаш Даҳияга, -74 кг вазн тоифасидаги Зафарбек Отахонов 1/8 финалда эронлик Ҳуссейн Абоузарипашаколайига, 125 кг вазнда курашган Сардорбек Холматов эса 1/4 финалда мўғулистонлик Одгерел Батхишигга ютқазиб қўйди. 

Маълумот учун, финал беллашувлари бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг