UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0

18 июл 10:31
Янгиликлар

Гандбол

Икки жамоамиз 50th Interamnia World Cup ғолиби!

Теглар :  50th Interamnia World Cup
Италиянинг Терамо шаҳрида гандбол бўйича ўтказилган 50th Interamnia World Cup мусобақаси поёнига етди.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 46 давлатидан келган ёшлар, қизлар, эркаклар ва аёллар жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди. 

Қувонарлиси, Тошкентнинг РКОР ва Олмалиқнинг ОКМК жамоалари Аппенин ярим оролидаги мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 

Хусусан, пойтахт жамоаси 18 ёш ва ундан катталар биринчилигининг гуруҳ босқичида “Levis” C.H. (Канада), “Main-Nidda” HSG (Германия), “Crea El Harrouch” (Жазоир),“Аl - Ittihad” S.C. (Ливия), “Guaynabo” (Пуэрто-Рико) жамоаларини доғда қолдирди. 1-4 ўринлар учун Уругвай, Франция ва Канада вакиллари билан беллашиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишга мушарраф бўлди. 

Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси эса 21 ёш ва ундан катталар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди. Олмалиқлик гандболчилар ғолиблик йўлида “Tsinghua university” (Хитой), INDIA HHC (Ҳиндистон), “Crea El Harrouch” (Жазоир), “Madagaskar J.A.P. (Мадагаскар), “Cus unite lions Teramo” (Италия), “Turan” S.C. (Қозоғистон), “Veteran hammamet” (Тунис), “Taiwan university” (Хитой Тайпейи) ва “Nady Shahab Azoun” (Фаластин) жамоаларига қарши майдонга тушишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг