UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 апр 12:35
Янгиликлар

Таэквондо

Интервью. Александр Ким: "Таэквондочиларимиз июнь ойида учта нуфузли халқаро мусобақада иштирок этишади"

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси мураббийи Александр Ким Тошкентдаги йиғин ва бўлажак режалар ҳақида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

- Александр Анатольевич, дастлаб Тошкентдаги йиғин ҳақида маълумот берсангиз... 

- 4 апрелдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошладик. Барча спортчилар соғ-саломат ва машғулотларда қатнашишмоқда. 15 апрелдан ушбу йиғин халқаро йиғин мақомини олиши кутилмоқда. 


- Қандай қилиб? 

- Сабаби Тошкентга Грузия ва Хитой Тайпеи таэквондо терма жамоалари келиши режалаштирилган. Агар келишув амалга ошса, Тошкентда учта терма жамоа бирга халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. 

- Мазкур йиғинда айнан қандай машғулотларга урғу берилмоқда?

- Бу йиғинда спортчиларимизнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туриш мақсадида умумжисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарликка урғу бермоқдамиз. Яқинда бўлиб ўтган халқаро мусобақада қатнашган таэквондочиларнинг камчиликларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 


- Таэквондочиларимиз олдида турган навбатдаги мусобақалар қайси? 

- Терма жамоамиз июнь ойида учта халқаро мусобақада иштирок этиши кутилмоқда. Гран При 1-сериясида Олимпия рейтингидаги энг кучли 32 нафар спортчи иштирок этади. Ушбу мусобақа 3-5 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтади. 27 июнь куни Хитойда Бутунжаҳон Универсиада баҳслари бошланади. 24-27 июнь кунлари Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг