UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

30 окт 12:16
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида полвонларимиз 17 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

28-30 октябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Катталар ўртасида ўтказилган ушбу жаҳон чемпионатида 38 давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни банд этишди.

Ғолиб спортчиларимиз бугун тонгда Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси мутасаддилари, “Адолат” СДП вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, ва ОАВ воситалари ходимлари иштирок этишди.

Демак, қуйида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ғолиб ва совриндор спортчилари билан танишамиз:

Классик йўналиш

Олтин медаль

- 68 кг. Ойбек Султонбоев (Андижон)

- 90 кг. Шоҳжахон Ортиқов (Сирдарё)

Кумуш медаль

- 75 кг. Нусратулло Султонбоев (Андижон) 

Бронза медаль

- 100 кг. Нозимжон Иброҳимжонов (Фарғона)

- 62 кг. Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган)

Эркин йўналиш

Олтин медаль 

-100 кг. Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.)

-66 кг. Мафтунабону Маҳмудова (Андижон)

Кумуш медаль 

-57 кг. Ҳусанбой Носиров (Андижон)

-90 кг.Жасурбек Исроилов (Андижон)

Бронза медаль соҳиблари:

-82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

+100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон)

-62 кг. Достонбек Обиджонов (Наманган)

-68 кг. Муроджон Хамидов (Наманган)

-75 кг. Оғабек Аматбоев (Хоразм)

-52 кг. Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона)

-57 кг. Манзураой Мўйдинова (Фарғона)

-76 кг. Зиёдахон Эргашева (Фарғона)  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг