UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 апр 17:25
Янгиликлар

Дзюдо

Жамоавий баҳсларда бронза медали қўлга киритилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун мусобақанинг сўнгги тўртинчи куни жамоавий баҳслар ўтказилмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар - қирғизистонлик дзюдочиларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё-Океания чемпионатининг жамоавий баҳсларидаги бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аввалига Турманистондан устун келганди. Аммо, ярим финалда Жанубий Корея дзюдочиларига имконият бой берилганди. Финалда Жанубий Корея терма жамоаси Қозоғистонни 4:2 ҳисобида енгди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё-Океания чемпионатидаги иштирокини якунлади. Жамоамиз яккалик баҳсларида 3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 29 давлат орасида 2-ўринни банд этганди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг