UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 авг 16:40
Янгиликлар

Кураш

ЖБКА президенти Азиз Ғаниев Бошқирдистон Республикасининг олий мукофоти - "Халқлар дўстлиги" ордени билан мукофотланди

Теглар :  Белбоғли кураш
Шу кунларда Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионати олдидан кеча, 25 август куни дастлаб очилиш маросими ташкил этилди. 

Эътиборлиси, ушбу маросимда расмий меҳмон сифатида таклиф этилган ҳамюртимиз, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, белбоғли курашни кенг ривожлантиришга қўшган алоҳида хиссаси учун Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров томонидан "Халқлар дўстлиги" ("Халытар дуслыгы") олий ордени билан мукофотланди.

ЖБКА президенти Азизбек Ғаниевга ушбу юксак мукофот- олий орденни Бошқирдистон Республикаси бош вазири Андрей Назаров тантанали тарзда топширди. 

ЖБКА президенти ушбу юксак мукофотни нафақат ўзига, балки барча ЖБКА жамоаси аъзоларига топширилган мукофот сифатида қабул қилишини таъкидлаб, Бошқирдистон Республикаси томонидан билдирилган ушбу эътибор ва ҳурмат учун чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда келгусида  ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида самарали хизмат қилишини таъкидлади. 

Шунингдек, маросимда иштирок этган Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар ҳам Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Р. Хабибовнинг буйруғига асосан "Бошқирдистон Республикасида спортни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонлари билан мукофотланишди. 

Шу ўринда юксак эътирофларга сазовор бўлган ҳамюртларимизни табриклаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг