UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 май 11:37
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Белбоғли кураш
Жиззах шаҳри "Урда" боғидаги анфитеатрда Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алыш ҳамда қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилояти прократураси, Осиё белбоғли кураш  конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилаётган ушбу Осиё  чемпионатида Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 12 та давлатдан келган полвонлар куч синашмоқда.

Чемпионат доирасида Жиззах шаҳридаги "Ўзбекистон" меҳмонасининг анжуманлар залида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўминхўжа Муратов (Ўзбекистон), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Алыш халқаро федерацияси президенти Адилет Баяман улу (Қирғизистон), Қазақ куреси ассоциацияси бош директори Естек Ерлан Жумабекули (Қозоғистон), Жиззах вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Осиёда белбоғли  курашни, хусусан, белбоғли кураш спорт турларини кенг ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқалари хусусида таъкидланди. Матбуот анжумани якунлангач, куннинг иккинчи ярмида регламентга мувофиқ, қирғиз алыш курашининг классик йўналиши бўйича беллашувлар бошланди. 

Кеча классик йўналишда эркаклар ўртасида 60, 70, 80, 90, 100, +100 кг. вазн тоифасида, аёллар ўртасида эса 55, 60, 65, 70, 75, +75 кг.вазнда тоифаларида 200 нафарга яқин спортчилар ўртасида ғолиблар аниқланди.

Бугун қирғиз алыш курашанинг эркин йўналишида беллашувлар ўтказилётган бўлса, эртага белбоғли кураш бўйича полвонлар Осиё чемпионлиги учун  беллашишади. 25 май  куни эса қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 

Шунингдек, кечаги алыш кураш бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг