UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 июн 09:41
Янгиликлар

Бошқалар

Жиззахда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг вилоят босқичлари ўтказилди

Жиззах шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–92-сон ҳамда 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманларда ғолиб иштирокчи ва жамоалар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жиззах олимпия ва паралимпия захиралари спорт коллежида “Стритбол” спорт мусобақасининг вилоят босқичида 13 та туман (шаҳар)лардан келган эркаклар ва қизлар жамоалари беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра “Стритбол” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Эркаклар ўртасида:

1-ўрин 16-21 ёш тоифасида: Пахтакор тумани “Сувонобод” маҳалла ёшлари,

2-ўрин 22-26 ёш тоифасида: Шароф Рашидов тумани “Жиззахлик” маҳалла ёшлари,

3-ўрин 27-30 ёш тоифасида: Шароф Рашидов тумани “Қўшкўприк” маҳалла ёшлари эгаллади.

Аёллар ўртасида:

1-ўрин 16-21 ёш тоифасида: Жиззах шаҳар “Қалия” маҳалла ёшлари,

2-ўрин 22-26 ёш тоифасида: Ғаллаорол тумани “Самарқанд” маҳалла ёшлари,

3-ўрин 27-30 ёш тоифасида: Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” маҳалла ёшлари эгаллади.

Биринчи ўринни эгаллаган жамоалар “Беш ташаббус олимпиадаси” “Стритбол” спорт мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг