UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 июн 07:48
Янгиликлар

Велоспорт

Жиззахда велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Жиззах вилоятида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган навбатдаги мусобақа старт олди.

Шоссе йўналиши бўйича ўтказиладиган мазкур мусобақа доирасида катталар ўртасида мамлакат биринчилиги ва 2001-2002, 2003-2004, 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар учун алоҳида классификацияда федерация кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 200 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Катталар Жиззах-Зомин йўналиши бўйлаб ўзаро баҳс олиб боришса, кичик ёшдаги велоспортчиларимиз ўзлари учун белгиланган масофаларда рақобат олиб бориши белгилаб қўйилган. 

Таъкидлаш жоиз, бу турнир катталар терма жамоаси учун Токио Олимпиадасига лицензион очко берувчи мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақа 22 июнгача давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг