UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 сен 18:33
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Ҳамюртларимизнинг Премьер-лигадаги муваффақияти

Германиянинг Лейпциг шаҳрида олимпия спорт турлари оиласига мансуб каратэ бўйича нуфузли Премьер-Лига мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Каратэда Премьер-Лига мусобақаси Жаҳон Кубоги ҳисобланиб, 5та босқичдан иборат бўлади. Бу йил ушбу баҳсларга Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА), Рабат (Марокаш) ва Лейпциг (Германия) шаҳарлари мезбонлик қилди.

Жами 10та вазн (5та эркаклар, 5та аёллар) тоифасида ўтказилган Премьер-лиганинг якка ва жамоавий кумитэ баҳсларида 18 ёшдан катта спортчилар татамига чиқишди. Ушбу мусобақалар тизими спортчиларга Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди.

Лейпцигдаги якуний босқичда 87та давлатдан жами 1384 нафар спортчи иштирок этди. Бу ушбу мусобақалар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Улар орасида Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси каратэчилари ҳам бор эди.


Ҳамюртларимиздан талабалар ўртасида жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлган Достонбек Отаболаев финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. У мусобақада 7та жанг ўтказиб, шуларнинг 6тасида ғалаба қозонди. Финалгача италиялик Рабии Жендубини 6:4, бельгиялик Сам Пломпенани 2:0, Осиё чемпиони қозоғистонлик Ермек Айназаровни 1:0, япониялик Юта Морини 4:2, жаҳон ва Европа чемпионатлари совриндори германиялик Ноа Бицша ҳамда туркиялик Фотих Сенни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди. Финалда эса Отаболаев каратэ афсонаси, бир неча карра жаҳон ва Европа чемпиони италиялик Луижи Бусага 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Мусобақада икки спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз якунда Қозоғистон (25 нафар қатнашчи), Эрон (19), Англия (23), Франция (82), Польша (31) каби жамоаларни ортда қолдириб, 13-ўринни эгаллади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг