UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

13 мар 14:24
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF: “Istanbul Premier League” турнирида ҳамюртимиз финалга чиқди

Теглар :  Каратэ
Яна бир спортчимиз эса бронза медали учун татамига чиқади.

Хабар берганимиздек, шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ бўйича нуфузли “Istanbul Premier League” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишяпти.

Қувонарлиси, кеча бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамизнинг икки нафар вакили медаллар учун курашадиган бўлишди. Жумладан, дунёнинг 60та давлати вакиллари иштирок этаётган мусобақада ҳамюртимиз, -75 кг вазн тоифасида татамига тушган Достон Отаболаев финалга йўлланма олди. У олтин медаль учун кечадиган жангда италиялик Луижи Бусага қарши татамига тушади.

Яна бир вакилимиз, -60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Садриддин Сайматов эса бронза медали учун жанг қилади. Медаллар учун кечадиган жанглар 14 март санасига белгиланган.

“Istanbul Premier League” халқаро турнири финалчиси Достонбек Отаболаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Ушбу ютуқларимиз замирида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг хизматлари жуда катта. Уч ой мобайнида олиб борилган машғулотлар ўз маҳсулини берди. Мен бу муваффақиятим учун барча устозларимга, хусусан юртбошимиз Шавкат Мирзиёевга спортга қаратаётган юксак эътиборлари учун миннатдорлик билдираман ва албатта юртимиз байроғини юқори кўтаришга ҳаракат қиламан».

Биз эртага бўладиган жангларда ҳамюртларимиз Садриддин Сайматов ҳамда Достон Отаболаевга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг