UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 апр 19:31
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Марокашдаги “Премьер Лига” мусобақасида иштирок этишади

19-21 апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида “Карате-1” сериясига кирувчи Премьер лига мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этадиган мазкур йирик турнирда дунёнинг 78 давлатидан 700 нафарга яқин кучли каратэчилар медаллар билан бирга Токио олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боришади.

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Санжар Абдукаримов

-67 кг: Иқболжон Узоқов 

-75 кг: Достонбек Отаболаев 

Аёллар:

-50 кг: Баҳринисо Бобоева 

-61кг: Барно Мирзаева 

Мураббий: Ўктам Бекпўлатов.

Маълумот учун: А серияси тоифасига кирувчи “Каратэ-1” деб номланган Премьер лига баҳслари жорий йил 7 босқичда ўтказилиши режалаштирилганди. Учинчиси Марокашда уюштирилаётган ушбу нуфузли мусобақанинг дастлабкиларига  Франция (Париж) ва БАА (Дубай) мезбонлик қилган. Кейинги босқичлар Шанхай (Хитой, 7-9 июнь), Токио (Япония, 6-8 сентябрь), Москва (Россия, 4-6 октябрь) ва Мадрид (Испания, 29 ноябрь – 1 декабрь) шаҳарларида ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг