UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 май 08:00
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда

Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди.
Ушбу йиғиндан асосий мақсад Францияда Токио Олимпиадаси учун ўтказиладиган якуний лицензион турнирда муносиб иштирок этишдан иборат.


Мураббийлар Дилноза Бакирова ҳамда Ўктам Бекпўлатовлар бошчилигида ўтказилаётган ушбу ўқув-машғулот йиғинида барча тажрибали терма жамоа аъзолари иштирок этмоқда. Албатта, яратиб берилаётган шароитлар ва эътиборга каратэчиларимиз ўзларининг ижобий натижалари билан муносиб жавоб беришади, деган умиддамиз.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан ташкил этилган ушбу йиғин қизғин давом этмоқда. Куни кеча Миллий Олимпия қўмитаси ходими Ҳикмат Тошматов ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров машғулотларга ташриф буюриб, терма жамоа аъзолари билан учрашди ва улар билан ўзаро суҳбат олиб борди.

Бир сўз билан айтганда, спортчиларимизга ўзига хос мотивация бериш билан бирга шароитлар билан яқиндан танишиб чиқди. Шубҳасиз, бундай эътибор терма жамоамиз аъзоларига руҳан далда беради.

Ушбу йиғинга 16 нафар спортчи жалб этилган бўлиб, машғулотларни уч нафар мураббий олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франциядаги якуний лицензион турнирда ўз вазн тоифаларида 1-3-ўринни эгаллаган спортчилар Токио олимпиадаси йўлланмаларини қўлга киритишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг