UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

27 апр 09:13
Янгиликлар

Теннис

Карлос Алькараз Мадрид "Мастерс"да чемпионлик ҳимоясига киришди

Дунёнинг учинчи ракеткаси Карлос Алькараз теннис бўйича Мадрид "Мастерс" турниридаги юришини бошлади.

Испаниялик теннисчи ушбу нуфузли мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Тўғридан-тўғри иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган Карлос ATP рейтингида 59-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Александр Шевченкони ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/1. 

Теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви 69 дақиқа давом этган. Иккала теннисчи ҳам бу баҳсда эйс зарбасини амалга ошира олмаган. Қизиғи, теннисчилар қўшхатога ҳам йўл қўйишмади. Брейклар табиийки, Алькаразда кўпроқ бўлди - 7 га 2! 

Таъкидлаш жоиз, испаниялик теннисчи жароҳатидан кейин илк учрашувини ўтказди. Қўлидаги жароҳат сабабли у Монте-Карло ва Барселонадаги турнирларни ўтказиб юборди. Энди у Mutua Madrid Open турнирининг учинчи даврасида Тьяго Зайбот Вилдга қарши кортга чиқади. Бразилиялик теннисчи иккинчи босқичда италиялик Лоренцо Музеттидан 6/4, 6/4 ҳисобларида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг