UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 авг 19:40
Янгиликлар

Кураш

Касбида бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда + ФОТО

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва Уч кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва Уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги ушбу мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Регламентга мувофиқ, дастлаб Касби туманидаги мазкур спорт мактабининг байрамона безатилган спорт залида тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев, Ўзбекистон Бел олиш ва Уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Азамат Авазов, туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, спортчиларга самимий тилаклар билдиришди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.

Ёш полвонлар дастлаб, Бел олишнинг чалиш, халқа-чалиш, халқа-чалишсиз ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишларида белгиланган  вазн тоифаларига кўра куч синашишди. Бугунга қадар юқорида таъкидланган йўналишлар бўйича барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Мазкур беллашувларда асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятларидан келган спортчиларнинг чиқишлари муваффақиятли бўлмоқда. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Таъкидлаш жоиз, эртага 6 августдан Уч курашнинг яктаксиз ва яктаксиз-халқа йўналишига старт берилади. Беллашувлар 9 августга қадар давом этади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг