UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

11 авг 18:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Конья-2021. Бекзод Абдураҳмоновни "сўйишди". Икки курашчимиз олтин, қолганлар бронза учун курашади

Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг бугунги куни эркин курашчиларимизни "чопиш" билан давом этмоқда.

Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов туркиялик рақибига қарши кечган ярим финал беллашуви якунланишига 30 сония қолганида 6-2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Мезбон курашчи мураббийларилари ўша лаҳзада бажарилган усулга балл бериш талаб қилиб, "челленж" сўрашди. Вазият деярли 15 дақиқа кўриб чиқилганидан сўнг туркияликка 4 балл тақдим этишди. Қолган 30 сония вақт Бекзодга вазиятни ўзгартириш учун камлик қилди. Ассоциация раҳбарлари ва мураббийлар қанчалик эътироз билдиришмасин, ҳакамлар қарорини ўзгартирмади. 

Шу тариқа, Бекзод Аьдураҳмонов кечки дастурда бронза медали учун курашадиган бўлди. Эркин курашчиларимиздан Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бобур Исломов (-92 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларининг бронза медали учун гиламга чиқади. 

Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг) эса ҳал қилувчи финал учрашувида олтин медаль учун курашади. Аёллар ўртасидаги беллашувларда уч нафар курашчи-қизимиз иштирок этган бўлса, улардан биргина Актенге Кеунимжаева (-53 кг) финалга етиб келди. Бироздан сўнг у озарбайжонлик рақибаси билан олтин медаль тақдирини ҳал қилади. Набира Эсенбаева (-62 кг) ва Светлана Оқназарова (-72 кг) эса Ўзбекистонга медалсиз қайтадиган бўлишди. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг