UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

08 ноя 07:43
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет тренерларини тайёрлаш бўйича амалий ҳаракат бошланди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни, жумладан, крикет спорт турини кенг оммалаштириш, мазкур спорт тури бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Ўзбекистон Крикет федерацияси крикет бўйича икки босқичли   мураббийларни (Level-1 Criket Coaching ) тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактаблари мураббийларини жалб қилган ҳолда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. 

Ушбу икки босқичли ўқув-семинарга Покистон Ислом Республикасидан таклиф этилган крикет бўйича олий тоифали тренер Тоҳир Муҳаммад ҳамда ЎКФ раиси Азиз Михлиевлар олиб боришмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан Бухоро вилоятида 18 нафар жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари иштирокида биринчи боқич мураббийлик курси ўтказилди ва якунда иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. 

Бу тартибдаги ўқув-семинарлари Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Крикет федерациясининг тақвим-режасига кўра, ноябрь ойида Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтади. 

Шунингдек, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Крикет федерацияси Халқаро Крикет Кенгашининг (ICC) мутахассисларини жалб қилган ҳолда иккинчи босқич ўқув-семинарларини ўтказади. Бунда семинар иштирочилари ўқув-машғулотларни якунлагач, имтиҳон топширишади ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро Крикет Кенгашининг биринчи босқичли халқаро  крикет мурраббийси гувоҳномасига эга бўлишади. 

Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет мураббийлик гувоҳномасини қўлга киритган тренлар нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича тренерлик қилиш имкониятига эга бўлишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг