UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 фев 12:31
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Хоккей

Кутилмаган натижа. АҚШ хоккейчилари учун Олимпиада якунланди

Қишки Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги хоккей мусобақасида кутилмаган натижа қайд этилди.

Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган АҚШ терма жамоаси чорак финалда Словакияга ўйиндан кейинги буллитлар сериясида имкониятни бой бериб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.  

Ушбу 1/4 финалдан ўрин олган илк учрашув "Миллий" стадионда ўтказилиб, словакияликлар баҳс якунига 34 сония қолган бир пайтда ҳисобни тенглаштиришди. Қўшимча 5 дақиқаликда ҳисоб ўзгармади. Буллитлар сериясида эса омад европаликларга кулиб боқди. "Татра рицарлари"га ғалабани Петер Цегларик келтирди.

Шу тариқа, Словакия терма жамоаси Олимпиаданинг илк ярим финалчисига айланди. Айни дақиқаларда Россия - Дания учрашуви бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, 1/4 финалда Финляндия - Швейцария, Швеция - Канада жуфтликлари ҳам ўзаро тўқнаш келишади. Ярим финаллар 18 февраль кунига белгиланган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг