UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

08 фев 16:12
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБрон Жеймс Карим Абдул-Жабборнинг рекордини янгилаганидан сўнг нималар деди?

Хабарингиз бор, бугун ЛеБрон Жеймс афсонавий баскетболчи Карим Абдул-Жабборнинг NBA'да тўплаган очколари бўйича рекордини янгилади.

«Лейкерс»нинг «Оклахома»га қарши кечган баҳсини Карим Абдул-Жабборнинг ўзи ҳам аренадан туриб кузатиб борди.

 ЛеБрон Жеймс Карим Абдул-Жабборнинг карьерасидаги очколар бўйича рекордини янгилаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лейкерснинг содиқ мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Сиз ўзига хоссиз.

Каримдек буюк афсонанинг ёнида туриш мен учун катта аҳамиятга эга. Бу катта бахт. Илтимос, капитанни олқишланг, илтимос...

Гўзал аёлим, қизим, икки ўғлим, дўстларимга... Шу 20 йил давомида мен билан бирга бўлган барчага катта раҳмат айтмоқчиман, чунки сизсиз мен ЛеБрон Жеймс бўлмаган бўлардим.

Мен NBA'дан, Адам Силвердан, марҳум Девид Стерндан ўзим орзу қилган нарсанинг бир қисми бўлишга имкон бергани учун миннатдорман», — деди 38 ёшли Жеймс.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган «Лейкерс»нинг «Оклахома»га қарши баҳси мезбонларнинг 130:133 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг