UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0

30 сен 12:28
Янгиликлар

Қиличбозлик

Мадинабону Парпиева: “Бизга энг кучли мураббийлар олиб келинмоқда”

Хабарингиз бор, 25-26 сентябрь кунлари пойтахтимизда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича “Satellite” турнири бўлиб ўтди.

Рапира қуролида ўтган ушбу мусобақада 4 нафар қиличбозимиз бронза медалига сазовор бўлди. Улар орасида Мадинабону Парпиева ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Қуйида ушбу спортчимизнинг мусобақа таассуротлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз:

“Биринчи беллашувда ўзимнинг хатоларим сабаб қийин вазиятга тушиб қолдим. Қозоғистонлик рақибамга қарши баҳсда 9:14 ҳисобида ортда бораётган эдим. Кейин ўзимга келиб олдим ва 15:14 ҳисоби билан ғалаба қозондим. Узоқ вақт машғулот олиб бормаганимни ҳисобга олса, ёмон натижа эмас. Ярим финалда мендан устун келган италиялик қиличбоз ҳақиқатда жуда кучли спортчи экан. Жамоамизда рапира бўйича кучли мураббий келди. Давлатимиз бизга дунёнинг шундай кучли тренерларини олиб келаётган экан, биз бундан унумли фойдаланишга, ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда берамиз”, – деди Парпиева.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа орқали қиличбозларимиз жаҳон рейтинги учун қимматли очколарини жамғариб олишга муваффақ бўлдилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг