UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0

14 май 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади

Ушбу жангнинг ўтказилишига ҳали бир ярим ой вақт бор, аммо ҳозирнинг ўзида тарихий рекорд қайд этиб улгурди.

Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг яримўрта вазн тоифасида ташкил этилади ва 29 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 303 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади. 

Гап шундаки, бу жанг ҳозирнинг ўзида UFC промоушенининг молиявий рекордини янгилади. Турнир учун чиқарилган чипталар 20 миллион доллардан ошиқроққа сотиб бўлинган. Бу маълумотни UFC on ESPN 56 турниридан кейинги матбуот анжуманида шахсан ташкилот раҳбари Дана Уайт айтган.

Эътиборлиси, бундан аввалги рекорд ҳам айнан Конор Макгрегор иштирокидаги жангга тегишли эди. Унинг 2016 йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркдаги UFC 205 турнири доирасида енгил вазн чемпионлиги учун Эдди Альваресга қарши ўтказган жанги чипталари 17.7 миллион долларга сотилган эди.

Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасида 2018 йилнинг октябрь ойида UFC 229 турнири доирасида ўтказган жанги 17.2 миллион долларга пулланганди. UFC 300 турнири чипталаридан эса 16.5 миллион доллар даромад қилинганди. Юбилей турнирнинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейра Жамал Хиллга қарши октагонга чиққанди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 май 21:05:36
CHELSEA2211
Konor Makgregr UFC mashhurlikka yetkazdi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг