UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

26 фев 16:07
Янгиликлар

Болалар спорти

“Мактаблар лигаси” мусобақалари олдидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

Бугун Миробод туманидаги 110-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 1 мартидан старт оладиган “Мактаблар лигаси” спорт мусобақалари олдидан кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳридаги жами 284 та умумтаълим мактабларининг катта жисмоний тарбия ўқитувчилари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва мураббийлари иштирок этишди.

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Халқ таълими бош бошқармаси томонидан ўтказилаётган мазкур лига мусобақаларининг тартиб қоидалари билан таништирилди.
Унга кўра, мусобақалар 4 та босқичда ўтказилиши белгиланди. Яъни, 1-босқич мактаб босқичи - 1-17 март кунлари синфлараро,  
2-босқич сектор босқичи - 1 апрел – 25 май кунлари сектордаги мактаблараро, 3-босқич туман босқичи - 5 июнь – 31 август кунлари  тумандаги сектерлараро, 4-босқич шаҳар босқичи - 5 сентябрь – 29 сентябрь кунлари шаҳар босқичидир.

Шаҳар босқичига, туманларда 1- ва 2- ўринларни эгаллаган жамоалар йўлланма олишади.

Мусобақа босқичлари айланма тизимида ўтказилади.

Шунингдек, мазкур мусобақада айнан шу спорт турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ёшлар иштироки тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақаларга жами 30 672 ўқувчи-ёшлар (шундан 15336 нафари қизлар)жалб қилинади.

Шу билан бирга, мусобақа бош ҳакамлари билан ҳам таништирилди.

Баскетбол –  Шукуров Иброҳим  Рихсибаевич. Олмазор тумани 2-БЎСМ директори.  

Волейбол – Қурбонов Меҳри Азизбаевна. Миробод тумани 2-БЎСМ директори.

Гандбол – Туркменов Мухаммаджон Давронович. Яккасарой тумани 2-БЎСМ директори.

Шунингдек, ҳар бир туманга мусобақаларнинг қуйи босқичларини юқори савияда ўтказиш, ҳакамлар билан таъминлаш бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорларидан иборат ишчи гуруҳлари маъсул этиб тайинланди.

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими 2018 йил 1 март куни соат 15:00 да Миробод туманидаги спорт ўйинларига ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 фев 19:08:47
Nurmuhammad Abdullaev
админлар узбек тигерснинг эртанги жанги хакиди езмисиларми вазн улчаш маросими хам тугагандир ертага соат нечида булади кайси каналдан беради езмисиларми биз ошданмиз боксчиларни жанги биз учун хам кизик лекин малумотлар жуда хам кам жангдан олдинги афишалар жуда хам пасив еки кубани хайбати босяптими? езилар кенгрок
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг