UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

25 янв 11:41
Янгиликлар

От Спорти

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон от спорти федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  От спорти
Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Унда дастлаб қилинган ишлар юзасидан федерация Ижроия қўмитаси ҳамда тафтиш комиссиясининг 2013-2016 йиллар учун ҳисоботлари тингланди. 

Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди ва Ўзбекистон от спорти федерацияси раиси этиб Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Рафиков бир овоздан сайланди. 

Шунингдек, федерация Бош котиби лавозимига Элдар Анарбоев, раис ўринбосари лавозимларига эса Аваз Каримов, Феруз Абдуллаев, Аваз Исмоиловлар сайланишди. Шу билан бирга, тафтиш комиссия ҳамда Ижроия қўмитаси аъзоларининг янги таркиби ҳам тасдиқланди. 

Сўнгги йиллар давомида федерацияга раҳбарлик қилиб келган Рифкат Мигмановга қилинган ишлар учун Миллий олимпия қўмитаси номидан миннатдорчилик изҳор этилди ва Рифкат Тауфикович ҳам федерация Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди. 

Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султанов сўзга чиқиб, от спорти федерацияси олдида турган асосий вазифалар, ушбу спорт турини мамлакатимизда янада ривожлантириш чоралари ҳусусида тўхталиб ўтди. 

Жумладан, маҳаллий ҳокимликларини ушбу спорт турини оммалаштириш бўйича масъулиятини ошириш, мавжуд спорт базалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, федерациянинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ва ҳомийларни бириктириш, оммавий спорт тадбирларини кўпроқ ташкил этиш ва ўтказиш, республика мусобақаларида вилоят терма жамоалари спортчилари иштирокини таъминлаш, халқаро от спорти Федерацияси билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш ва мамлакатимиз от спорти федерацияси вакилларидан Осиё ва Халқаро от спорти Федерацияси раҳбарияти таркибига киритиш чораларини кўриш, юртимизда кўплаб халқаро мусобақаларни ўтказиш, мазкур мусобақаларга юқори малакали мураббийларни маслаҳатчи мураббий сифатида жалб қилиш, миллий кадрлардан халқаро тоифадаги ҳакамларни тайёрлашга эътибор бериш, шунингдек мазкур спорт тури ривожланган хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйишга алоҳида урғу бериб ўтди. 

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон от спорти федерациясида қилинадиган ишлар талайгина, шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси федерациянинг янги раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиковга машақатли ва шарафли ишларни амалга оширишига катта ишонч билдириб, бу ишларда унга улкан муваффақиятлар тилаб қолади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг