UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 июн 15:08
Янгиликлар

Енгил атлетика, Қизиқарли!

Минглаб юртдошларимизни бирлаштирган “Янги нафас” югуриш мусобақасидан ЖОНЛИ ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун, 26 июнь куни мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида бир вақтда, Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган “Yangi Nafas” югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 25 минг нафардан зиёд иштирокчи “Yangi Nafas” югуриш баҳсларида иштирок этди.

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бугунги тадбирнинг бош дастури бўлди. Унда нафақат соғлом атлетлар, балки имконияти чекланган ҳамюртларимиз ҳам 3 км масофага кечган дўстона пойгада ўз омадини синаб кўришди. 

Тадбирда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ёшлар ишлари агентилиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбарияти, минглаб спортсевар ҳамшаҳарларимиз, ўзбек спортининг таниқли юлдузлари ва пойтахтимиз меҳмонлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўз олган расмийлар Президентимиз ташаббуси билан нишонланаётган ва ҳозирда миллий байрамларимиз орасида муносиб ўрнини топган Ёшлар кунининг мана шундай спорт байрами билан ташкил этилиши мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, ёшларимизни спортга кенг жалб қилишда муҳим аҳамият касб этишига урғу беришди. 

Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг Олимпия оиласига йўллаган мурожаати тадбирнинг эътиборли қисмларидан бўлди.  

Шундан сўнг пойгага расман старт берилди. Қайд этиш жоиз, бу тадбир нафақат пойтахтимиз, балки Республикамиз бўйлаб Чирчиқ, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Наманган, Фарғона шаҳарларида ҳам бир вақтда ўтказилди. Ҳар бир шаҳарда 2 мингдан зиёд ўғил-қизлар соғлом турмуш тарзи тарғиботига ўз ҳиссаларини қўшишди.  

Муросасиз пойга якунида совриндорлар қуйидагича кўриниш олди: 

Эркаклар: 

1. Шаҳрам Абдураҳмонов (ЎзДЖТСУ)

2. Жавоҳир Холиқбердиев (Қуролли кучлар академияси)

3. Маъруф Ҳамроқулов (ЎзДЖТСУ) 


Аёллар: 

1. Ангелина Насибуллина (Чилонзор туман БЎСМ)

2. Озода Ёндошева (ЎзМУ)

3. Зиёдабону Мадлатипова (Тошкент стоматология институти)

Шунингдек, пойганинг энг ёш ва энг кекса иштирокчилари ҳам алоҳида тақдирланишди. Шундан сўнг эстрадамизнинг ёрқин вакиллари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга мантиқий якун ясаб берди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
26 июн 15:42:53
CHELSEA2211
Kallasiga q...m marafonini...
   
26 июн 15:45:33
CHELSEA2211
Ishdan qolib boks koʻraman deb kutgandim... Sport kanalini ham Zohid Karimovni ham...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг