UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

14 сен 08:05
Янгиликлар

Бошқалар

Минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA) ҳисобот йиғилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  АнтидопингRADOCA
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор билан Агентликка қатор вазифалар юклатилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги мезбонлигида жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA) ҳисобот йиғилиши мезбонлиги мамлакатимизга ишониб топширилган эди.

Кеча мазкур нуфузли тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда кўриб турганидан бағоят хурсанд эканлигини билдирди.

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.Касимов, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) бош менежери Э.Лукотсиутелар ҳам сўзга чиқиб, тадбир юзасидан илиқ фикрлар билдиришди. Шундан сўнг эсдалик учун суратга тушиш маросими бўлиб ўтди ва сессия ўз ишини бошлади.

Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари ва Қозоғистон ҳамда Мўғулистондан ташриф буюрган ходимларга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан тренинг машғулоти ҳам ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг