UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

13 май 18:35
Янгиликлар

Оғир атлетика

Музаффар оғир атлетикачиларимиз тантанали равишда кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Тун ярмидан оққанда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оғир атлетикачиларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 12 та медал қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.

Ярим тун бўлишига қарамай, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, ОАВ ходимлари ҳамда спортчиларнинг ота-оналари чемпионларни тантанали равишда кутиб олишди.

Мусобақада дунёнинг 61 та давлатидан жами 304 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медалга сазовор бўлди, шундан 5 таси олтин, 5 таси кумуш ва 2 таси бронза медалларидир.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини 6 нафар спортчимиз ҳимоя қилди ва улар қуйидаги натижаларни қайд этишди:

Панфилова Жамила (-55 кг вазн тоифасида) – 2 та бронза;

Олимов Ҳожиакбар (-89 кг) – 1 та кумуш;

Жабборова Турсуной (-87 кг) – 3 та олтин;

Амриддинов Шарофиддин (-102 кг) – 2 та олтин, 1та кумуш;

Мирзабоев Мирҳосил (+109 кг) – 3 та кумуш медал.

Маълумот учун, оғир атлетикачиларимиз ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўз шахсий рекордларини янгилашга муваффақ бўлишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг