UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

25 дек 18:47
Янгиликлар

От Спорти

Наманганда улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионати ўтказилади

25-28 декабрь кунлари Наманган шаҳридаги Марказий отчопарда улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтади.

Унда барча вилоятлардан келган 12та жамоа ғолиблик учун баҳслашади.

Қайд этиш керак, ушбу миллий от спорти узоқ йиллардан бери эътибордан четда қолиб келаётган эди. Ҳозирда ушбу мусобақага Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан пухта тайёргарлик кўрилган ҳолда унинг мезонлари Халқаро улоқ-кўпкари федерацияси низомларига мувофиқ ташкил этилган. Яъни, майдонда ҳар бир баҳсда битта жамоадан ўн икки нафар чавандоз ва улоқчи от, жами йигирма тўрт нафар иштирокчи қатнашади.

Беллашувни бир нафар бош ҳакам ва икки нафар ёрдамчи ҳакам бошқариб боради. Баҳс ғолиби белгиланган муддат ичида рақиб жамоа сомони – доира шаклидаги маррага ташланган така сонига қараб аниқланади. Мисол учун, бир жамоа рақиб сомонига улардан кўпроқ така айириб ташлаган бўлса, ўша жамоа ғолиб саналади. Биринчи босқичда ютган жамоалар иккинчи босқичга йўл олади. Мутлақ ғолиблик учинчи босқич натижаларига кўра аниқланади.

Ҳакамлар жамоаси Халқаро улоқ-кўпкари федерацияси низомига мос тарзда бир нафар бош ҳакам, икки нафар бош ҳакам ёрдамчиси, бир нафар бош котиб, икки нафар бош котиб ёрдамчиси, беш нафар майдон ҳаками, бир нафар вақт назоратчиси ва бир нафар мусобақа сухандонидан ташкил топган.

Ҳар бир жамоа ўн икки нафар чавандоз ва улоқчи от, бир нафар жамоа сардори, бир нафар мураббий ва бир нафар отбоқардан иборат бўлади. Мусобақага тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан ҳар бир чавандозга махсус ID рақами берилиб, тегишли тартибда федерация сертификати топширилди.

Улоқ-кўпкари бўйича Республика чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган жамоа 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм, 2-ўрин соҳибларига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм ва ниҳоят фахрли 3-ўринга сазовор бўлган жамоа эса 10 000 000 (ўн миллион) сўм пул мукофоти ҳамда бошқа қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг