UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

21 дек 18:52
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда

Суперлига клублари секин аста бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашмоқда.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва Суперлига вице-чемпиони "Насаф" жамоаси бугундан йиғинга киришди. "Аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида Қарши шаҳридаги клуб базасида бугундан машғулотларни бошлашади. Ушбу йиғин Қаршида 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади.

"Насаф" 2 ёки 3 январь санасидан иккинчи йиғинни бошлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Championat.asia" сайтига жамоа бош мураббийи Р.Бердиев маълум қилди. Жамоанинг январь ойидаги йиғини Қарши шаҳрида бошланиб Туркияда давом эттирилади. Анталия йиғини январнинг охирига қадар давом этади. Албатта, у ерда қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.


- "Насаф" яқиндагина жамоани тарк этган Умар Эшмуродов ўрнига бир қатор маҳаллий ва легионер марказий ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда;

- "Аждарлар"ни тарк этган Лима Круз ва Андрес Чавеслар ўрнига ҳам маҳаллий ва легионер ўйинчилар кўриб чиқилмоқда. Шахсан бош мураббийнинг тасдиқлашича, "Насаф" ўз тарбияланувчилари Бобир Абдихолиқов ҳамда Ҳусайн Норчаевни ҳам ортга қайтармоқчи. Уларга қизиқиш бор ва ҳозир музокаралар олиб борилмоқда;

- Марко Станоевичнинг шартномаси ўз ниҳоясига етган, клуб ҳозирда ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини кўриб чиқади;

Яна бир ярим ҳимоячи Жаба Жигаурининг шартномаси яна бир йил давом этади. Лекин томонлар ўзаро икки томонлама шартларни келишиб олишлари керак бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 дек 15:19:51
Sirojbek Rahmatov
Norchayevni qaytgani yaxshi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг