UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0

27 апр 16:10
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Чорак финалга йўл олган иккинчи жамоанинг номи маълум

Теглар :  NBA
Майами шаҳридаги (АҚШ) «FTX Arena»да NBA плей-офф cерияси 1/8 финал босқичининг «Майами Хит» ва «Атланта Хокс» ўртасидаги бешинчи ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув мезбонларнинг 97:94 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва бунинг эвазига  «Майами Хит» серияда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, NBA плей-оффининг кейинги босқичига йўл олди.

«Атланта» таркибида Деандре Хантер учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлди, у 35 очко, 11 рибанд ва 2 самарали узатмани амалга оширди. «Майами»нинг энг яхши ўйинчиси Виктор Оладипо 23 очко, 1 рибанд ва 3 ассистентликни қайд этган бўлса, жамоадоши Эдрис Адебайо 20 очко, 11 рибанд ва 4 самарали узатма билан дабл-даблга эришди.

Шу тариқа, «Майами Хит» Шарқий конференция ярим финалига чиққан иккинчи NBA клубига айланди. Бунгача «Бостон Селтикс» «Бруклин Нетс»ни тўртта ўйинда мағлуб этганди. «Майами» «Филадельфия Сиксерс» ва «Торонто Рэпторс» (3-2) ўртасидаги сериянинг ғолиби билан тўқнаш келади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг