UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 апр 13:19
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. Дюрантнинг трипл-дабли "Бруклин"га "Нью-Йорк"ни мағлуб этишда ёрдам берди ва бошқа натижалар

Теглар :  NBA
Нью-Йоркда (АҚШ) NBA мунтазам чемпионатининг навбатдаги ўйини ниҳоясига етди.

Унда, "Нью-Йорк Никс" "Madison Square Garden" аренасида "Бруклин Нетс"ни қабул қилди. Учрашувда "Нью-Йорк" жамоаси 98:110 ҳисобида меҳмонларга мағлуб бўлди.

Меҳмонларнинг муваффақиятида 32 очко, 10 та рибанд (ҳалқадан қайтган тўпни эгаллаш) ва 11 та самарали узатмни амалга оширган Кевин Дюрантнинг ҳиссаси катта бўлди. "Нью-Йорк"да Алек Бёркс 24 очко билан ажралиб турди. Жерико Симс дабл-дабл (10 очко ва 13 рибанд) қайд этди.

Атлантадаги (АҚШ) "State Farm Arena"да ўтказилган параллель ўйинда "Атланта Хокс" "Вашингтон Уизардс"га қарши майдонга тушди. Ушбу баҳсда мезбонлар 118:103 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Атланта"нинг энг яхши баскетболчиси 30 очко ва 11 самарали узатма билан Трей Янг бўлди. Шунингдек, Данило Галлинари дабл-даблга эришди (26 очко ва 10 рибаунд). Кристапс Порзингис "Вашингтон"да 26 очко ва 18 рибанд билан энг яхши бўлди.

"Бостон Селтикс" ҳам "Чикаго Буллз"ни мағлуб этди - 117:94.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг