UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

27 июн 11:25
Янгиликлар

Кураш

Норинда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда

Наманган вилоятининг Норин туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун беллашишмоқда.

Мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб спортчилар бел олишнинг халқа-чалиш, чалиш ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишларида белгиланган вазн тоифларига кўра куч синашишяпти.

Шунингдек, бел олиш курашининг чалиш йўналиши бўйича илк бор жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилди. Жами 15 та вазн бўйича жамовий беллашувларда кўпчилик катта эҳтимол билан сирдарёлик полвонларнинг ғолиб бўлишини кутишаётган эди. Лекин Сирдарё жамоаси финалда Наманган жамоасига 7:8 ҳисоби билан мағлубиятга учради.

Шундай қилиб жамоавий мусобақада биринчи ўринни Наманган спортчилари, иккинчи ўринни Сирдарё жамоаси ва иккита учинчи ўринларни Андижон ва Фарғона жамоалари қўлга киритишди.  

Муросасиз ва шиддатли жараёнларга бой тарзда ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг яккалик баҳсларида ўз вазн тоифаларида рақибларини енгиб, биринчи ўринларни эгаллаган ёш полвонлар билан танишамиз.

Бел олишнинг чалиш йўналиши

Ўғил болалар 

30 кг. – Дониёр Шоимқулов (Сирдарё)

38 кг. – Хуршидбек Эргашалиев (Наманган)

47 кг. – Муроджон Азамқулов (Сирдарё)

58 кг. – Оғабек Мирзаахмедов (Сирдарё)

70 кг. – Нормуҳаммад Бахтиёров (Фарғона)

Қизлар

32 кг. – Фотима Икромалиева (Наманган)

38 кг. – Дилдора Муҳаммадалиева (Фарғона)

42 кг. – Машҳура Одилова (Андижон)

46 кг. – Мухлиса Қосимова (Андижон)

+46 кг. – Дурдона Мамуржонова (Сирдарё)

Бел олишнинг халқа чалиш йўналиши

35 кг. – Беҳрузбек Ҳайитов (Фарғона)

44 кг. – Нормуҳаммад Ўринбоев (Фарғона)

54 кг. – Рустам Каримов (Сирдарё)

66 кг. – Асадбек Равшанбеков (Андижон)

Мутлоқ вазн. – Азамжон Бакиров (Наманган)

Уч курашнинг яктакли йўналиши

Ўғил болалар

32 кг. – Беҳруз Асанов (Жиззах)

41 кг. – Ҳаитбек Обиджонов (Андижон)

50 кг. – Иброҳимжон Умаралиев (Андижон)

62 кг. – Самандар Шарипов (Наманган)

+70 кг. – Элдор Давронов (Жиззах)

Қизлар

32 кг. – Фарангизхон Фозилова (Фарғона)

38 кг. – Мубина Орибжонова (Андижон)

42 кг. – Меҳрибону Неъматова (Сирдарё)

46 кг. – Чарос Абдуҳолиқова (Сурхондарё)

+46 кг. – Мадинабону Бобохўжаева (Тошкент ш.)

Ғолиб ва совриндорлар  диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мусобақа дастурига кўра, айни пайтда Уч кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Кубок беллашувлари 30 июнга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг