UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 дек 21:19
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Қорақалпоғистонда белбоғли кураш бўйича ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бугун, 11 декабрь куни  Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги  2 – сонли болалар -ўсмирлар спорт мактабида  белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар  ўртасида Ўзбекистон чемпионати  беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионат баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  300 нафардан ортиқ   ёш полвонлар иштирок этишмоқда. Ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишаётган бўлишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими  ҳам ўтказилди. Чемпионат регламентига кўра мусобақанинг биринчи кунида  ўғил болалар белбоғли кураш йўналишида 27, 30, 33, 36, 40, 44, 48, 52, 55, 60, + 60 кг. вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишида 33, 36, 40, 44, 48, 52, +52 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Ўзбекистон чемпионати беллашувлари  13 декабрга қадар давом этади.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг