UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

17 апр 22:09
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, пойтахтимиз 17 - 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Бугун Юнусободдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқди.

"Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Очилиш маросимига тайёргарлик ажойиб даражада эканлигини кўриб турибман. Ўйлайманки, бутун мусобақа шу йўсинда давом этади. Ўзбекистон оғир атлетика майдонида етакчилардан бири. Юртингизда спортнинг бу турига бўлган эътибор ва унинг жадал суратларда ривожланаётганини таъкидламай илож йўқ. 

Осиё чемпионатига ташриф буюрган барча спортчиларга омад ва юқори натижалар қайд этишни тилаб қоламан" - деди  Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд.


"Юртимиз йил бошидан буён бир неча нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда. Жумладан, пойтахтимизда дзюдо бўйича "Катта Дубулга" турнири, проффесионал бокс оқшоми, енгил атлетика бойича 3-Тошкент халқаро марафони юқори савияда ташкил этилди. Куни кеча Тошкентда яна бир нуфузли мусобақа, бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Бугун мана барчамиз оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг очилиш маросимида кўришиб турибмиз. Мазкур масъулиятли мусобақада барча спортчиларимизга омад, куч ва зафарлар тилаб қоламан" - деди МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов.

  

Рустам Шоабдураҳмонов Осиё чемпионатини расман очиқ деб эълон қилганидан кейин мамлакатимиз мадҳияси янгради ва тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Уни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий оркестр бошлаб берди. Бадиий жамоаларнинг ёш раққослари иштирокидаги чиқишлар билан тадбир кўтаринки руҳда давом этди. 

Кечанинг бадиий қисми якунланганидан сўнг, бугунги кунга белгиланган вазндаги беллашувлар старт олди. Регламентга кўра, бугун аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида Осиё чемпионатининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқлаб олинди. Ўзбек спортчиларининг мусобақадаги иштироки эртага бошланади.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг