UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

30 май 18:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова — жаҳонда тенгсиз!

Хабарингиз бор, Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ҳозиргина -87 кг вазн тоифасида аёллар кураши якунланди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини Турсуной Жабборова ҳимоя қилди. Ва айтиш мумкинки, спортчи қизимиз умидни тўлиқ оқлади. 

Жабборовага даст кўтаришда ҳам, силтаб кўтаришда ҳам тенг келадиган рақиб топилмади. Барча имкониятларидан унумли фойдаланган Турсуной даст кўтариш машқида энг яқин таъқибчисини 18 кгга ортда қолдирган бўлса, силтаб кўтаришда иккинчи ўринни қўлга киритган АҚШ термаси вакилидан 15 кг фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. 

Шу тариқа, Турсуной Жабборова терма жамоамиз ҳисобига яна учта олтин медални қўшиб қўйди. 


Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати
Аёллар, -87 кг

1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 244 (111 + 133) кг;
2. Элизабет Овенс (АҚШ) - 211 (93 + 118) кг;
3. Екта Жамали (Эрон) - 208 (92 + 116) кг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг