UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

18 мар 19:49
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги саралашида энг яхши натижа қайд этди ва финалга йўл олди

Кеча Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичига старт берилди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. 

Жаҳон кубогининг Қоҳира босқичига терма жамоамиз қуйидаги таркибда жўнаб кетган: 

Оксана Чусовитина, Оминахон Халилова, Дилдора Орипова, Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев, Ўткирбек Жўраев. Мураббийлар – Элвира Ракова ҳамда Равшан Мирзаев. 


Шунингдек, Стелла Кошечкина ва Отабек Машариповлар мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Қоҳирадаги мусобақаларда жаҳоннинг 33та давлатидан энг кучли ва истеъдодли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бориш истагини билдирган. Бу жаҳон кубоги босқичлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Кеча жаҳон кубогининг таяниб сакраш йўналишида саралаш баҳслари ўтказилди. Саралаш баҳслари ҳамюртимиз Оксана Чусовитина учун муваффақиятли кечди. 

У энг яхши натижа қайд этган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қўшпоя (брус) йўналишидаги саралаш баҳсларида иқтидорли қизимиз Дилдора Орипова ҳам финал босқичига йўлланма олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг