UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 авг 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Дзюдо

Оксана Чусовитина – Мустақил Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йиллигидаги энг яхши спортчиси

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ажойиб танлов эълон қилганидан хабарингиз бор.

Бугун мазкур танлов ўз якунига етгани ҳақида расман эълон қиламиз.

20-24 август кунлари роппа-роса 5 сутка давом этган учинчи танловда 2011-2020 йиллардаги энг яхши 5 нафар спортчимиз номи овозга қўйилди. Жараёнда 100 мингга яқин ҳамюртимиз иштирок этди. Улар орасида афсонавий Оксана Чусовитина 35 639 овоз (36%) тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Бир неча кун муросасиз давом этган танловда профессионал бокс бўйича WBА ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев эса 29176 овоз (29%) билан иккинчи ўринни эгаллади. Батафсил:

1. Оксана Чусовитина – 35639 овоз (36%)
2. Муроджон Аҳмадалиев – 29176 овоз (29%)
3. Руслан Нурудинов –15842 овоз (16%)
4. Ришод Собиров – 11494 овоз (11%)
5. Шаҳобиддин Зоиров – 7760 овоз (8%)

Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси мазкур танловда иштирок этган барча мухлисларга ташаккур айтиб, барчани келгуси дастурларда ҳам фаол иштирок этишга чорлаб қолади.

Маълумот учун, Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Жаҳонда спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016).

1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, таяниб сакраш йўналиши бўйича 9 карра жаҳон чемпионати совриндори.

Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, фаолиятини якунламасдан туриб Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича (спорт гимнастикасида) Халқаро гимнастика шон-шараф зали ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига ўз номини ёздириб қўйган.

2019 йил Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Токио Олимпиадаси Чусовитинa учун фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада бўлади.

Оксана Чусовитинанинг юртимиз спорти ривожига қўшган ҳиссаси ҳукуматимиз томонидан юксак баҳоланиб, у давлатимиз томонидан «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» ва «Ўзбекистон ифтифори» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг