UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 апр 08:49
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская: «Энди Олимпиадага тайёрлансам ҳам бўлади»

Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни спортимиз учун унутилмас саналардан бўлди.

Зеро, унда ҳамюртимиз Ольга Забелинская узоқ масофага ўтказилган пойгада ғалаба қозониб, Токио Олимпиадасига ҳам йўлланмага эга чиқди. Бу Забелинская учун мусобақа доирасидаги иккинчи олтин медалдир. Эътиборингизга Ольга Забелинскаянинг МОҚга берган махсус интервьюсини ҳавола қиламиз.

– Ольга, навбатдаги Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмаси муборак бўлсин. Таассуротларингиз қандай?
– Таассурот, албатта, яхши. Ахир Олимпиадага йўлланма олдим. Қолаверса, бу ўз юртимда ўтаёган мусобақа. Ўзбекистон Осиё чемпионатини биринчи марта қабул қилмоқда. Шундай экан бундай ғалаба халқимизга қувонч, ёш велоспортчимиз учун мотивация беради. Бу ютуқдан кейин кўингилни ҳотиржам қилиб Олимпиадага тайёрлансам ҳам бўлади. Бу фақат менинг ғалабам эмас. Унда бутун жамоа ишлади: шерикларим, механиклар, директор ва федерация мутасаддилари. Барчаларига раҳмат, деб қоламан.

– Олимпиадага қаерда ва қандай тайёрланишни режалаштиргансиз?
– Ҳали мавсум олдинда. Йил давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этмоқчиман. Албатта, бунгача тақвимга яна бир назар ташлаб, ўзим учун керакли мусобақалар рўйхатини саралаб оламан. Асосий режа бажарилди. Шу боис бироз ҳордиқ чиқариб олсам, яна машғулотларни давом эттираман. Тайёргарлик борасида айнан бир муқим жойни айта олмайман. Негаки, турли мамлакатларда йиғин ва мусобақаларда бўлиб, жамоамиз билан ишлаб чиқадиган дастуримиз асосида тайёрланамиз.

– Бугун рақибаларингиз сизга кутганингиздек рақобат туғдира олишдими?
– Деярли шундай. Тахминан худди шунақа рақобат бўлади, деб кутган эдим, якунда ҳам шу содир бўлди. Индивидуал пойгада бироз бошқачароқ вазият эди. Аммо бу сафар кутганимдек рақобатга гувоҳ бўлдим.

– Раҳмат сизга, Ольга. Кейинги стартларингизда ҳам ғалабалар ёр бўлсин.
– Раҳмат.

Маълумот учун, теннисчимиз Денис Истомин Осиё ўйинларидаги ғалабасидан кейин терма жамоамиз вакиллари орасида биринчи бўлиб Токио Олимпиадасига йўлланма олган эди. Бу борада Ольга Забелинская иккинчи бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг