UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 апр 18:42
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Бугунги мураккаб шароитда ўзбекистонлик спортчилар, айниқса Олимпия спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаси аъзолари ҳукуматимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишда давом этмоқда.


Карантин даврида спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинлари вақтинча тўхтатилган бўлса-да, спортчиларимиз уй шароитида машғулотларни давом эттиришлари учун барча шароитлар муҳайё қилиб берилаётир. Бу эса спортчиларни ўз устида янада кўпроқ ишлашга, карантин даври тугагач ўз ғалабалари билан юртдошларимизни хушнуд этишга даъват этаётган бўлса не ажаб.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони, Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Ольга Забелинская бундай қўллаб-қувватлаш учун барча олимпиячи спортчилар, жумладан велоспорт терма жамоаси аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, бундай эътибор ва ғамхўрликларга ўз ғалабалари билан жавоб қайтаришларини билдирди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг