UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

15 июн 15:09
Янгиликлар

Кураш

Олимпиада сари яна бир қадам! Кураш Европа ўйинларида тақдимот қилинади

Яна бир неча кундан сўнг Польшанинг Краков ва Малопольска шаҳарларида III Европа ўйинларига старт берилади.

21 июндан 2 июль кунига қадар давом этадиган қитъа олимпиадасида Европанинг 48 давлатидан келган спортчилар 29 та спорт туридан ғолиблик йўлида баҳс олиб боришади. 

Рим шаҳридаги Европа олипия қўмитасида аланга олган Олимпия машъаласи 1500 км йўл босиб айнан ўша куни  Краковдаги Генрик Рейман стадионига етиб келади. Тинчлик машъаласи ёқилиши Европа ўйинларининг Очилиш маросимининг асосий қисми ҳисобланади.

Мазкур нуфузли спорт байрамини Европанинг 50 мамлакатидаги 70 дан ортиқ телерадиоканаллар ва 20 га яқин нуфузли халқаро телерадиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш режалаштирилган. Европа ўйинлариннг энг муҳим жиҳатларидан бири эса айнан ўйинлар доирасида 30 июнь куни Кураш спорти тақдимоти бўлиб ўтади. 

Халқаро Кураш ассоциацияси, Евпропа Кураш конфедерацияси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари ҳамкорликда ташкил этиладиган тақдимот тадбири Кураш бўйича Европа очиқ чемпионати шаклида бўлиб ўтади. Мусобақда аёллар ва эркаклар мутлоқ вазнда беллашадилар. Ғолиблар учун умумий мукофот жамғармаси 7000 еврони ташкил этади. 

Маълумот учун, курашни Евпропа ўйинлари дастурига киритиш бўйича Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан Европа олимпия қўмитаси билан музокараларнинг амалий босқичи давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг