UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0

22 май 16:50
Янгиликлар

Велоспорт

Осама Ал Шафар билан велоспорт ривожининг янги лойиҳалари муҳокама қилинди

Бугун Тошкентга Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар ташриф буюрди.

Мартабали меҳмоннинг ушбу сафардаги илк манзили Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлди. Жаноб Ал Шафарни МОҚда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди. Шундан сўнг томонлар “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган янги велотрек мажмуасининг лойиҳасини муҳокама қилиш, велоспортнинг мамлакатимиздаги оммавийлигини кучайтириш мавзусида учрашув ўтказишди.

Унда МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳам иштирок этишди. 

Даставвал Адҳам Икрамов юртимизда велоспортнинг оммавийлигини ошириш, профессионал спорт билан шуғулланаётган атлетларимиз учун яратилаётган шароитлар, бу борада Президентимиз бошчилигида миллий федерация раиси билан олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун қуриладиган Олимпия шаҳарчаси ва ундаги велотрек мажмуаси хусусида фикр алмашилди. Ойбек Касимов лойиҳа бўйича батафсил маълумот берар экан, уни қуришда ҳар бир спорт туридаги экспертлар билан иш олиб борилаётгани, иншоотлар барча замонавий талабларга жавоб бериши хусусида гапирди. 

Ўз навбатида, лойиҳа билан танишган меҳмон унга юқори баҳо бериб, Осиё велоспорт конфедерацияси ҳам жараёнда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида Олимпия шаҳарчасидаги велотрек мажмуаси битгач пойтахтимизда йирик нуфузли мусобақаларни ўтказиш, маҳаллий мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, юртимизда велоспорт оммавийлигини оширишда хориж тажрибасини ўрганиш каби мавзуларда атрофича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг