UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

22 июн 13:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Чулибоев олтин, 6 нафар эркин курашчимиз бронза учун гиламга чиқади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг сўнгги куни эркин кураш бўйича барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Кечки финал дастурида 7 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионати медаллари учун гиламга чиқади. 

60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жавоҳир Чулибоев 1/4 финалда эронлик Сажад Пирдайеҳни сўнгги қўлга киритилган балл (4-4) эвазига мағлуб этди. Ярим финалда ҳиндистонлик Сурабҳ Сурабҳдан 12-9 ҳисобида устун келди. Унинг Осиё чемпионлиги учун кечадиган баҳсдаги рақиби Билол Шарип уулу (Қирғизистон) бўлади. 

Қолган 6 нафар эркин курашчимиз кечки финал дастурида қитъа чемпионатининг бронза медаллари учун баҳсларга киришади. 

Осиё чемпионати. Финал дастури

Олтин медаль учун

60 кг: Жавоҳир Чулибоев - Билол Шарип уулу (Қирғизистон)

Бронза медаль учун 

45 кг: Беҳруз Қаландаров - Нурассил Ассамбек (Қозоғистон)

48 кг: Азиз Раҳмонов - Рамил Рассим (Қозоғистон)

51 кг: Аббосбек Қобилов - Азим Абдикаликов (Қирғизистон)   

55 кг: Ҳусанбой Усмонов - Йоко Ито (Япония)

92 кг: Шерзод Поёнов - Саҳил Жаглан (Ҳиндистон)

110 кг: Ҳикматулло Қурбонов - Рентсендаржаа Мунҳбаатар (Мўғулистон)  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг