UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

26 апр 09:17
Янгиликлар

Велоспорт

Осиё чемпионати. Велоспортчиларимизнинг кечаги бенефисидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент вилояти трассаларида ўтказилаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Кеча икки нафар вакилимиз спринт пойгасида шохсупага кўтарилди. Аёллар ўртасида 23 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида ҳамюртимиз Рената Байметова бронза медалини қўлга киритди. У 30 километрга ўтказилган пойгада Хитой Тайпейи вакили Тин Тин Чан ҳамда кунчиқар юрт Япония терма жамоаси аъзоси Юми Кажихарадан ортда қолган ҳолда марра чизиғини кесиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медални эса кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Ольга Забелинская тақдим этди. 30 километр масофага кечган элит, яъни катталар тоифасидаги пойгада у энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги биринчи олтин медали бўлди. Ушбу масофада кумуш медал Жанубий кореялик Жуми Ли, бронза медали эса Хитой Тайпейи вакиласи Тин Йин Хуангга насиб этди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг