UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

29 июн 12:28
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Осиё чемпионатида ўзбек спортчилари учун аталган кун

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ва катталар ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Терма жамоамиз шарафини ёшлар ўртасидаги баҳсларда 11, катталар ўртасидаги беллашувларда эса 19 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг бугунги куни спортчиларимиз учун омадли кечмоқда. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда JM2 йўналишида Давржон Давронов/Евгенй Агафонов тандеми терма жамоамиз учун турнирдаги илк олтин медални тақдим этди. Маълумот учун, айнан ушбу спортчилар Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Катталар ўртасида ўтказилаётган баҳсларда М2x йўналишида Шаҳбоз Абдужабборов ҳамда Абдулло Муҳаммадиев жуфтлиги олтин, Бекзод Холмирзаев ва Абубакир Узоқбоев тандеми бронза медалига сазовор бўлишди. Ушбу йўналишда икки ўзбек экипажи совриндорлар қаторидан жой олгани диққатга сазовор. Баҳслар Олимпия йўналиши, яъни 2000 метр масофа бўйича ўтказилмоқда.

М1Х йўналишида Шахбоз Холмурзаев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди. M2 баҳсларида Алишер Турдиев ва Сардор Тўлқинхўжаевдан ташкил топган жуфтлик мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

LM4 йўналишидаги беллашувларда Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Исламбек Мамбетназаров, Шехроз Ҳакимовлардан ташкил топган квартет терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Демак, бугунги кун якунларига кўра, терма жамоамиз аъзолари 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишди. Мусобақа эртага якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг